Линклар


“Россия 1” телеканалининг спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Сочи Олимпиадасининг очилиш маросимида Ўзбекистон жамоасини Тожикистон, деб адаштириб юборгани учун ўзбекистонлик томошабинлардан кечирим сўради.

– Сочи Олимпиадасининг очилиш маросимини шарҳлаш жараёнида йўл қўйилган хато учун узр сўрайман. Келажакда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қиламан, -деб билдирди Губернев Интернетдаги ўз саҳифасида.

Дмитрий Губерниев кеча Сочи Олимпиадасининг очилиш маросимини шарҳлаётиб Ўзбекистон терма жамоасини Тожикистон билан адаштириб юборди.

Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини тоғ чанғичиси Ксения Григорьева кўтариб чиқар экан Россия телеканали шарҳловчилари уларни Тожикистон вакиллари ўлароқ таништирди.

Бу эса маросимни томоша қилаётган айрим ўзбекистонликларнинг, хусусан, Твиттер микроблоги фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG