Линклар

logo-print

Украина мухолифати Киевда йирик намойиш ўтказмоқчи


Украиналик норозилар 8 февраль куни Киевда уюштирган намойиш.

Украиналик норозилар 8 февраль куни Киевда уюштирган намойиш.

Украинадаги ҳукуматга қарши норозилар 9 февраль куни яна оммавий намойиш ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Якшанба кунги намойиш маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан соат 14да) Киевнинг Мустақиллик майдонида диний уламолар ибодати билан бошланиши режаланган.

Украина президенти Виктор Янукович Россия Президенти Владимир Путин билан Сочида Қишки Олимпиаданинг тантанали очилиши маросимидан ташқари учрашди.

Бу ҳақда қисқа маълумот берган Россия ва Украина расмийлари мулоқот чоғида қандай масалалар муҳокама этилганини ошкор қилмади.

Януковичнинг матбуот котиби бу расмий учрашув бўлмаганини билдирди.

Учрашувда Янукович Россия Украинага ваъда қилган 15 миллиард долларлик ёрдам масаласини муҳокама этгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG