Линклар

Мадина: Меҳмонхонада чиққан ёнғинда 12 зиёратчи нобуд бўлди


Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги меҳмонхонада шанба куни ёнғин рўй бергани оқибатида камида 12 одам нобуд бўлди, 130дан ортиқ одам жароҳат олди.

Расмийларга кўра, ёнғин чиққан пайтда меҳмонхонада тахминан 700 киши бўлган.

Тушдан кейин рўй берган ёнғин бир неча соат ичида ўчирилган.

Расмийлар ёнғин сабаблари ўрганилаётганини билдирди.

Меҳмонхонадаги одамлар умра ибодатини бажариш учун Мадинага келган зиёратчилар бўлган.
XS
SM
MD
LG