Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ўзбекистон Тожикистон юк машиналарини чегарадан тезлаштирилган тартибда ўтказишга рози бўлди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Душанбе расмийларини Тожикистонга тегишли юк машиналарни Ўзбекистон ҳудуди орқали тезлаштирилган тартибда ўтказишга тайёр эканини билдирди.

Буни Регнум ахборот агентлигининг Душанбедаги мухбири Ўзбекистон элчихонасидаги манбага таяниб хабар қилди.

Тожикистон ва Қирғизистон сарҳадчилари ўртасида қуролли можаро рўй берганидан кейин 11 январь куни Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги барча текширув пунктларини ёпиб қўйган.

Оқибатда Тожикистоннинг юк машиналари Қирғизистон орқали Республика ҳудудига кира олмаган.

Шундан сўнг январь ойи охирида Тожикистон ТИ вазирлиги Ўзбекистон ТИ вазирлигига Ўзбекистон-Тожикистон чегара постларида Тожикистонга тегишли юк машиналарини тезлаштирилган тартибда ўтказишни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон элчихонасидаги манбага кўра, шу кунга қадар Ўзбекистон кунига 10 - 12 та юк машинасини Тожикистонга ўтказган бўлса, энди кунига 90 тадан 110 тагача юк машинаси чегарани кесиб ўтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG