Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:17

Ўзбекистон ва хорижда Навоий таваллудининг 573 йиллиги нишонланмоқда


Ўзбекистон ва хорижда буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги нишонланмоқда.

9 февраль куни Тошкентнинг Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида уюштирилган тадбирда қатнашган мамлакат парламенти аъзолари пойтахт ҳокими, вазирликлар расмийлари, олимлар, ўқитувчилар, талабалар, хорижий элчихоналар вакиллари ва бошқа ташкилотлар вакиллари Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда, якшанба куни Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси буюк шоир туғилган кун муносабати билан Москвада ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали олдида тадбир ўтказишни режалаган.

Ҳазрат таваллуди муносабати билан яна бир тадбир кеча Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали олдида бўлиб ўтди. Шаҳар мэрияси вакиллари, Бобур номидаги Ўш ўзбек академик театри жамоаси, Ўш Давлат университети ўқитувчи ва талабалари, Навоий номидаги мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган тадбирда буюк шоир ёдланди, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
XS
SM
MD
LG