Линклар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раиси имзолаган низомга кўра¸ эски русумдаги паспортлар амал қилиш муддати 2015 йилнинг 31 декабрига қадар белгиланганига қарамай¸ ҳукумат эски паспорт билан хорижга чиқишни 18 ой олдин тўхтатди. 10 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали бунинг сабаб ва оқибатлари ҳақида гаплашамиз. Жонли мулоқотимизда Сиз ҳам иштирок этинг.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат биометрик паспорт билангина чиқа оладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралда чиқарилган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган қарори билан бу талаб қонуний кучга кирди.



Ҳукумат қарорида ëзилишича, бу ўзгариш“паспорт тизимини замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқаро чегара-ўтказиш масканларида паспорт назоратидан ўтиш процедурасини осонлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш” мақсадида қабул қилинган.

Қарорда 1 июлдан бошлаб ўзбекистонликларга поезд ва самолёт чипталари ҳам биометрик паспорт асосида расмийлаштирилиши ва сотилиши қайд этилган.

Ҳукумат қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси фуқароларнинг хорижга янги талабларга мувофиқ равишда чиқишини назорат қилиши лозим.

2011 йилнинг 7 июль куни Вазирлар Маҳкамаси президентнинг 2011 йил 5 январь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида биометрик паспорт бериш тартибига оид низом қабул қилган эди.

Бу низомда Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга биометрик паспорт бериш йўл-йўриқлари белгиланган ва эски русумдаги паспорт амал қилиш муддати 2015 йилнинг 31 декабрига қадар белгиланган эди.

Аммо жорий йилнинг 6 февраль куни имзоланган янги қарор орқали Вазирлар Маҳкамаси эски паспорт билан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқишни таъқиқлади.

Сизнингча¸ эски паспортнинг чегарадаги амал қилиш муддатини 18 ой аввал тугатиш сабаблари нимада?

Эски паспорт билан хорижга чиқишнинг белгиланганидан 1¸5 йил аввал тўхтатилиши хориждаги миллионлаб ўзбекистонликлар учун қандай муаммо туғдириши мумкин?

Ҳукумат Низомида белгиланган тартибда¸ Ўзбекистоннинг хориждаги консулхоналаридан янги паспорт олишга муваффақ бўлдингизми?

Биометрик паспорт олган бўлсангиз¸ янги паспорт билан хорижга чиқиш Сиз учун нима қулайлик ëки ноқулайликлар яратди?

Ўзбекистонда тўлиғига биометрик паспортга ўтиш¸ яъни шахсга оид маълумотларнинг электрон шаклга кўчирилиши ҳуқуқий майдонда нималарни ўзгартиради?


Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 10 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг. Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG