Линклар

Сочи Олимпиадаси: Саккизта олтин медал учун мусобақалар бўлиб ўтди


Сочида бўлиб ўтаётган Қишки Олимпиада ўйинларида якшанба куни саккизта олтин медал учун мусобақалар бўлди.

Фигурали учиш бўйича Россия жамоаси дастлабки олтин медални қўлга киритиши мумкин.

Беллашувда Россия жамоаси 47 очко билан олдинда бормоқда.

Канада жамоаси эса 13 очко билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринда АҚШ жамоаси.

Якшанба куни швейцариялик Дарио Колона 30 километр масофага чанғида учиш бўйича ва америкалик Жейми Андерсон сноубрд мусобақасида олтин медалларни қўлга киритди.

Шанба куни америкалик сноубордчи Сэйж Котсенбург Сочи Қишки Олимпиада мусобоқаларининг биринчи олтин медалини қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG