Линклар

logo-print
9 февраль куни Тошкентнинг “Пахтакор” марказий стадионида Осиё Чемпионлар лигаси доирасида "Локомотив" ва "Ал Кувайт" клублари ўртасида бўлган плей офф учрашуви 1:3 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг биринчи бўлимида "Ал Кувайт" жамоаси "Локомотив" дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритди.

Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Иван Нагаев рақиблар дарвозасини нишонга олди.

86-дақиқада меҳмонлар "Локомотив" дарвозасига учинчи голни киритди.

Икки жамоа ўртасидаги ўйин аслида 8 февраль кунига белгиланган эди.

Ўзбекистонда ҳукм сураётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўйин якшанба куни ўтказилди.
XS
SM
MD
LG