Линклар

Иброҳим Ҳаққул: Навоийни ўргансак, барча муаммоларимиз ҳал бўларди


Тошкентдаги Мир Алишер Навоий ҳайкали.

Тошкентдаги Мир Алишер Навоий ҳайкали.

Ўзбекистондаги етакчи навоийшунос олимлардан бири, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул ўзбек эли, хусусан, ёшлар маънавияти ва маърифатини ошириш учун Мир Алишер Навоий ҳазратлари ижодини чинакамига ўрганиш кифоя, деган фикрда.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли жойларида туркийларнинг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 2 кун муқаддам Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида ҳам ўтказилган.

Мазкур илмий анжуманда адабиётшунос олимлар, ижодкорлар, ёш тадқиқотчилар, адабиёт ихлосмандлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Анжуман ташкилотчиларидан бири, Иброҳим Ҳаққул Озодлик мухбири билан суҳбатда бугунги кунда Алишер Навоий ижодини ўрганишда кузатилаётган муаммолар билан ўртоқлашди.

Профессор Иброҳим Ҳаққул билан суҳбатни тўлалигича қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG