Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

Россия жамоаси Олимпиаданинг илк олтин мадалини қўлга киритди


Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган ХХ Қишки Олимпиаданинг якшанба кунги мусобақаларида Россия жамоаси вакиллари илк олтин мадалларни қўлга киритди.

Фигурали учиш бўйича 2006 йилги Олимпиада чемпиони, 31 яшан Евгений Плюшенко ўз жамоасига биринчи олтин медални келтирди.

Айни пайтда, Юлия Липницкая ҳам Олимпиаданинг олтин медал соҳиби бўлди.

Муз устида рақс беллашувлари давом этмоқда. Россия жамоаси 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Канада жамоаси 56 очко билан иккинчи ўринда. Америкалик спортчилар эса 50 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Сочи Олимпиадасида ўзбекистонлик уч спортчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия жамоаси таркибига кирган Михаил Ге фигурали учиш, Ксения Григорьева ва Артём Воронов слалом беллашувларида қатнашади.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари 13 -14 февраль кунлари бошланади.
XS
SM
MD
LG