Линклар

Афғонистондаги бомбали ҳужумда саккиз аскар ҳалок бўлди


Сўнгги ойларда Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳужумларни кучайтиргани кузатилмоқда.

Сўнгги ойларда Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳужумларни кучайтиргани кузатилмоқда.

Якшанба куни Афғонистоннинг Фарах вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида машинада кетаётган саккиз маҳаллий аскар жон таслим қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Зоҳир Азимий портлаш жойида бўлган бошқа аскарлардан ҳеч қайсисига жиддий тан жароҳат етмаганини маълум қилди. Азимий портлашга оид бошқа тафсилотларни очиқлашдан бош тортди.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Афғон расмийлари бу каби ҳужумларда толибларни айблаб келади.

Сўнгги ойларда Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳарбий ва фуқаровий объектларга ҳужумларни кучайтиргани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG