Линклар

Сочи Олимпиадасида якшанба куни яна 8 комплект медаллар эгаларига топширилди.

Хусусан, фигурали учиш бўйича 2006 йилги Олимпиада чемпиони, 31 ёшли Евгений Плюшенко Россия жамоасига илк олтин медални келтирди.

Кечаги беллашувларда Австрия, АҚШ, Германия, Польша, Швейцария ва Ҳолландия спортчилари ҳам олтин медалларни қўлга киритдилар.

7 февраль куни старт олган Сочи Олимпиадасида ўзбекистонлик уч спортчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия жамоаси таркибига кирган Михаил Ге фигурали учиш, Ксения Григорьева ва Артём Воронов эса слалом беллашувларида қатнашади.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари 13 -14 февраль кунлари бошланади.
XS
SM
MD
LG