Линклар

logo-print

Сурияга жиҳодга кетгани айтилган ўшлик аёлнинг дараги чиқди


Уч боласи билан Сурияга кетиб қолгани айтилаётган қирғизистонлик аёл шу кунда Туркияда экани аниқланган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилди.

Январь ойида ўшлик Наргиза Қодиралиева вояга етмаган уч ўғлини олиб, Сурияга кетиб қолгани хабар қилинганди. Собиқ турмуш ўртоғи Бобур Қодиралиевнинг иддаосича, Наргиза Сурияга жиҳодга кетганини хориждан юборилган СМС орқали билдирган.

Ўш милицияси ходимлари аёлнинг Туркияда эканини аниқлаб, у билан телефон орқали сўзлашишган. Наргиза Қодиралиева у ёққа савдо-сотиқ қилиш учун кетганини, Сурияга ўтиш мақсади йўқ эканини, яқин орада уйига қайтиб келишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG