Линклар

logo-print
Жанубий Кореянинг Samsung ширкати ўзининг янги GALAXY Note 10.1 планшети рекламасини Ўзбекистоннинг қадимий Самарқанд шаҳрида суратга олди.

Британиялик таниқли журналист Олли Стидси иштирокидаги реклама роликларидан бирида GALAXY Note 10.1 планшети ёрдамида журналист Буюк Ипак Йўлида жойлашган Самарқанднинг Регистон, Улуғбек расдхонаси, Гўри Амир каби обидалари ҳақида маълумот тўплаётгани тасвирланган.

Samsung ширкатининг ЮНЕСКО ташкилотига доир Буюк Ипак Йўли лойиҳасига ҳомийлик қилиши доирасида тайёрланган бошқа реклама роликлари шунингдек Туркиянинг Истамбул ва Хитойнинг Шин шаҳарларида ҳам суратга олинди.

Samsung GALAXY Note 10.1 палншетининг 2014 йилги версияси ўтган йилнинг октябр ойида оммага тақдим қилинган эди.
XS
SM
MD
LG