Линклар

logo-print

Женевада Сурияда тинчликка эришиш бўйича ҳукумат ва мухолифат ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди


БМТ ва Араб лигаси махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ ва Араб лигаси махсус вакили Лахдар Браҳимий.

Женевада Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасида тинчлик ўрнатишга доир музокараларнинг иккинчи босқичи бошланди.

БМТ ва Араб лигаси махсус вакили Лахдар Браҳимий Сурия Президенти Башар Ассад вакиллари ва мухолифат делегацияси билан алоҳида, ёпиқ эшиклар ортида сўзлашувларни олиб бормоқда. Браҳими бир-бири билан урушаётган томонлар билан жорий ҳафта давомида ўтказиладиган музокаралар кун тартиби бўйича келишишга ҳаракат қилмоқда.

Келаси бир-икки кун давомида Браҳимий икки томон вакиллари билан алоҳида учрашишда давом этади.

Рейтерс агентлиги қўлга киритган ҳужжатга кўра, Браҳимий асосий масалалар қаторида зўравонликларни тўхтатиш, ўтиш даври ҳукуматини тузиш ҳамда миллий институтлар ташкил қилиш ва муросага эришиш режаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Навбатдаги давра музокаралар қанчага чўзилиши ноаниқ қолмоқда. Ўтган ойда ўтказилган биринчи давра сўзлашувлар жиддий натижаларсиз якунланди.

Музокаралардаи асосий тўсиқ мухолифатнинг ўтиш даври ҳукуматига Ассадни қўшмаслик талаби бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG