Линклар

logo-print

ЕИ вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилмоқда


ЕИ вазирлари Украинада норозиликларни куч билан бостирган амалдорларга нисбатан виза чекловини жорий қилмоқчи эмас.

ЕИ вазирлари Украинада норозиликларни куч билан бостирган амалдорларга нисбатан виза чекловини жорий қилмоқчи эмас.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Брюсселда Украина ва Шарқий ҳамкорлик лойиҳаисга кирувчи бошқа мамлакатлардаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

ЕИ вазирлари Киевда аксилҳукумат намойишларини давом эттираётган норозилар талабига қарамасдан, Украинада норозиликларнинг куч билан бостирилиши учун масъул амалдорларга нисбатан виза чекловини жорий қилмоқчи эмас.

ЕИ расмийларининг Озодликка айтишича, иттифоққа аъзо давлатлар орасида бундай чораларга хайрихоҳлар кўпчиликни ташкил қилмайди. Санкциялар қабул қилинса, мухолифат билан президент Виктор Янукович ўртасидаги музокаралар қийинлашиши мумкинлигидан ташвиш билдирилмоқда.

Брюссель йиғинида ЕИ Шарқий ҳамкорлик сиёсати, хусусан 13 аъзо давлатнинг Грузия ва Молдовага кўпроқ ёрдам кўрсатиш таклифининг ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Брюссель бу икки мамлакат узоғи билан август ойида Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолашига умид қилмоқда. Грузия билан Молдова ҳам Россия босими остида битимни имзолашдан бош тортиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG