Линклар

Немис чанғичиси Сочи Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди


Шохсупада Мария Ҳёфл-Риш (Германия), Николь Ҳосп (Австрия) ва Жулия Манкузо (АҚШ).

Шохсупада Мария Ҳёфл-Риш (Германия), Николь Ҳосп (Австрия) ва Жулия Манкузо (АҚШ).

Сочи Қишки Олимпия ўйинларининг учинчи кунида германиялик чанғичи Мария Ҳёфл-Риш немисларга яна бир олтин медални келтирди. Душанба куни суперкомбинация бўйича чанғи мусобақаларда биринчиликни қўлга киритган Ҳёфл-Риш икки карра олимпия чемпиони мақомига ҳам эга бўлди. Беллашувда иккинчи ўринни австриялик Николь Ҳосп, учинчи ўринни америкалик Жулия Манкузо эгаллади.

Айни пайтда америкалик чанғичи Манкузо тепадан тушиш бўйича энг яхши натижа кўрсатган бўлса-да, слалом бўйича уддабуронлик қилган Ҳёфл-Риш олтин медални қўлга киритди.

Умумий зачетда немислар иккита олтин бедал билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасига чиқди.

Душанба куни эркаклар орасида ўтказиладиган 12,5 километрлик биатлон пойгасида қатнашадиган норвегиялик Оле Айнар Бьёрдален ғалаба қилса, у қишки олимпиадаларда 13 олтин медални ютган бўлади.
XS
SM
MD
LG