Линклар

logo-print

ЕИ Украина амалдорларига виза чеклови жорий қилмоқчи эмас


Норозилар президентнинг “диктаторлик ваколати”ни бекор қилувчи конституцияни истамоқда.

Норозилар президентнинг “диктаторлик ваколати”ни бекор қилувчи конституцияни истамоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Брюсселда Украина ва Шарқий ҳамкорлик лойиҳаисга кирувчи бошқа мамлакатлардаги вазиятни муҳокама қилмоқда. Расмийларга кўра, вазирлар орасида Украинада норозиликларни куч билан бостирган амалдорларга нисбатан виза чекловини жорий қилиш тарафдорлари камчиликни ташкил қилади. Айни пайтда Украина парламентида конституциявий ўзгартишлар масаласи муҳокама қилинмоқда.



Душанба куни Брюсселда бошланган мажлис олдидан журналистлар билан мулоқот қилган ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон Европа вазирларининг асосий мақсади Украина ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги мулоқотни қллаб қувватлашдир, дея таъкилдлади. Шунингдек, бошқа ҳамкорлар билан Украинага эҳтимолий иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида музокаралар давом этаётганини, қўшимча қилди Эштон.

- Биз взаиятдан чиқиш учун ўта муҳим аҳамият касб этадиган мулоқот жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Бундан ташқари, биз кўрсатадиган иқтисодий ёрдам доирасида амалга ошириладиган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, деди Эштон.

Мажлисда ЕИ вазирлари Киевда аксилҳукумат намойишларини давом эттираётган норозилар талабига қарамасдан, Украинада норозиликларнинг куч билан бостирилиши учун масъул амалдорларга нисбатан виза чекловини жорий қилмоқчи эмас.

ЕИ расмийларининг Озодликка айтишича, иттифоққа аъзо давлатлар орасида бундай чораларга хайрихоҳлар кўпчиликни ташкил қилмайди. Санкциялар қабул қилинса, мухолифат билан президент Виктор Янукович ўртасидаги музокаралар қийинлашиши мумкинлигидан ташвиш билдирилмоқда.

Баъзилар ЕИ Беларус Президенти Александр Лукашенкага нисбатан 2011 йилда жорий қилган санкциялар исталган натижани бермаганини бунга мисол қилмоқда.

Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт Украинада репрессия янада кучайишда давом этадиган тақдирда ЕИ Киевга тегишли мужда юбориши керак деди.

- Менимча, репрессиялар давом этса, норозиликларни зўравонлик билан бостириш рўй берса, бунинг оқибатлари бўлиши тўғрисида мужда юборишимиз муҳим. Бундай муждани аввал ҳам юборганмиз, лекин амалда, репрессив чорларни ўз ичига олувчи қонунлар бекор қилинди. Бу яхши бўлди. Лекин сиёсий сўзлашувлар илгарилаётгани йўқ. Сўзлашувлар яна бошланишига умид қиламиз. Бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир, деди Швеция вазири.

Украина парламентида душанба куни конституциявий ўзгартишларни ўз ичига олувчи қонун лойиҳасининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Аксилҳукумат намойишларининг тамсилчилари сифатида мухолифат етакчилари Украина конституциясининг 2004 йилги таҳририга қайтишни талаб қилмоқда. Конституциянинг 2004 йилги таҳририда президент ваколатлари амалдаги қонундагига нисбатан анча камроқ бўлган, парламентнинг ваколатлари кенгроқ бўлган.

Президент Виктор Янукович ва парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи унинг тарафдорлари бундай ўзгартишларга қарши чиқмоқда.

Мухолифат етакчиси Виталий Кличко якшанба куни минглаб норозилар олдида қилган чиқишида президентнинг “диктаторлик ваколати”ни бекор қилувчи конституция талаб қилинаётганини таъкидлади.

Брюссель йиғинида ЕИ Шарқий ҳамкорлик сиёсати, хусусан 13 аъзо давлатнинг Грузия ва Молдовага кўпроқ ёрдам кўрсатиш таклифининг ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Брюссель бу икки мамлакат узоғи билан август ойида Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолашига умид қилмоқда. Грузия билан Молдова ҳам Россия босими остида битимни имзолашдан бош тортиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG