Линклар

logo-print
Бугун Оқ Уйда АҚШ президенти Барак Обама ва уч кунлик давлат ташрифи билан Вашингтонга келган Франция президенти Франсуа Олланд ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар чоғида икки томонлама алоқаларга оид масалалар, шунингдек, Сурия ва Украинадаги вазият, Эрон ядровий дастури ва глобал исишга қарши кураш каби қатор халқаро муаммолар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Озодликнинг Вашингтондаги мухбири хабар қилади.

1996 йилдан буён Франция президентлари АҚШга давлат сафари билан эмас, балки фақат хизмат сафари билан келган. Шу муносабат билан президент Олланд бугун Оқ уй олдида тантанали равишда кутиб олинади, қечқурун эса АҚШ президенти меҳмон шарафига зиёфат беради.

Чоршанба куни Франция президенти Калифорнияга йўл олади. Бу ерда Олланднинг америкалик ва франциялик тадбиркорлар билан учрашиши режаланган.

Франсуа Олланд Қўшма Штатларга аёл ҳамроҳсиз келган. Яқинда у фуқаролик никоҳи асосида бирга яшайдиган аёли Валери Триервейлер билан ажрашганди.
XS
SM
MD
LG