Линклар

logo-print

Ироқдаги портлашда 21 жанггари ҳалок бўлди


Душанба куни Ироқда ҳукуматга қарши кучлар лагерида бомбали автомобиль портлаши оқибатида 21 нафар жанггари ҳалок бўлди.

Ироқ хавфсизлик идораси Самарра шаҳридан жанубдаги Жилам туманида жойлашган жанггарилар базасида портлаш юз берганини тасдиқлади.

Айтилишича, портлаш жанггарилар ташвиқий видеороликни тасвирга олаётган пайтларида тасодифан содир бўлган.

Ироқда сўнгги пайтларда зўравонлик яна авжига минди. Жорий йилнинг январь ойида мингдан зиёд одам ҳужумлар қурбонига айланди.
XS
SM
MD
LG