Линклар

Чехия вазири ЕИни Киевга нисбатан санкция жорий этишга ҳозир бўлишга чақирди


Агар Киевдаги норозилик акциялари иштирокчиларини таъқиб қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик давом этадиган бўлса, Европа Иттифоқи украиналик амалдорларга қарши санкциялар жорий этишга тайёр бўлиб туриши лозим.

Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазири Любомир Заоралек кеча Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган учрашувида билдирди.

Украинадаги вазият муҳокама қилинган бу мажлисда Заоралек Европа Иттифоқига чегарадош бўлган мамлакатларда инсон ҳақларининг бузилишига томошабин бўлиб туриш мутлақо ярамаслигини таъкидлади.

Брюссель учрашувидан кейин тарқатилган баёнотда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Киевни Украинадаги сиёсий бўҳронни бартараф қилиш учун янги ҳукумат тузиш ва конституциявий ислоҳот ўтказишга чақирдилар.

Украинада расмийлар томонидан Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномаси имзоланмаганидан кейин қарийб уч ой муқаддам бошланган норозилик тадбирлари ҳалигача давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG