Линклар

Украина милицияси намойишчиларга жиноий таъқиб билан таҳдид қилмоқда


Киевнинг Грушевский кўчасидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари, 2013 йилнинг 9 феврали.

Киевнинг Грушевский кўчасидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари, 2013 йилнинг 9 феврали.

Украина Ички ишлар вазирлиги, агар 17 февралгача амнистия тўғрисидаги қонуннинг маъмурий бинолар ва Киевдаги Грушевский кўчасини бўшатиб қўйиш бўйича шартлари бажарилмаса, тартиб посбонлари Украинадаги оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ барча жиноий ишларни тергов қилажагини маълум қилди.

Вазирликнинг Бош тергов бошқармаси масъули Олег Татаровга кўра, ҳозирда 82 кишига нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган, 61 киши эса ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда.

Унинг айтишича, қонун кучга кириши учун қатор шартлар бажарилиши лозим. “Бироқ мухолифат раҳбарлари ва норозилик тадбирлари лидерлари томонидан тегишли қадамлар қўйилмаяпти. Бинолар бўшатиб қўйилмаяпти, Грушевский кўчаси ва қатор вилоят маъмуриятлари бинолари эгалланганича турибди”, - деди милиция масъули.

Амнистия қонуни январь ойи охирида президент Янукович томонидан илгари сурилган муроса таклифларидан бири бўлганди. Айни пайтда бу қонун мухолифатчилар томонидан номақбул шартли қонун ўлароқ рад этилган.
XS
SM
MD
LG