Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:42

Тошкент гарнизони ҳарбий комендатурасида ёнғин рўй берди


Тошкент гарнизони ҳарбий комендатураси биносининг бир қисми 10 февралга ўтар кечаси содир бўлган ёнғинда ёниб кетди.

Куч ишлатар тизимлардаги Озодлик манбасига кўра, ёнғин Миробод кўчасида жойлашган ҳарбий қисмнинг ошхонасидан чиққан.

Ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бино Ўзбекистон президентининг Оқсарой резиденциясидан тахминан икки юз метр нарида жойлашган.

Ёнғин содир бўлган пайтда кўчада автомобил қатнови вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG