Линклар

Қозоғистон Миллий банки, бозорларда беқарор вазият юзага келгани боис, мамлакат миллий валютаси – тангани 19 фоизга девальвация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Марказий банк эълон қилган баёнотда тангани қўллаб-қувватлашни камайтириши ва банкнинг ички валюта бозорига интервенцияси чекланиши билдирилган.

Сешанба куни Қозоғистон биржасида бир АҚШ долларининг курси 186 тангани ташкил этди.

Душанба куни бир доллар 156 тангага алмаштирилган эди.

Қозоғистон Миллий банки раиси Қайрат Келимбетов журналистларга банк валюта курсини барқарорлаштириши ва бир доллар курси 185 танга бўлишини урғулади.

11 февраль куни Қозоғистондаги етакчи ВТА банкида бир доллар 190 танга, Альянс банкида эса бир доллар 215 тангадан сотилди.
XS
SM
MD
LG