Линклар

logo-print

Хорижда Севишганлар куни қандай нишонланади?


14 февраль куни Тошкентда ўтказиладиган Севара Назархоннинг концерти ҳам шоир Бобур таваллуд кунига бағишланадиган бўлди.

14 февраль куни Тошкентда ўтказиладиган Севара Назархоннинг концерти ҳам шоир Бобур таваллуд кунига бағишланадиган бўлди.

OzodNavigator дастурининг 12 февраль, чоршанба куни эфирга чиқадиган навбатдаги сонида сиз яшайдиган мамлакатда Авлиё Валентин куни каби байрамларга муносабат қандай ва улар қандай нишонланади, деган саволга Ўзбекистондан ташқарида яшаб, ишлаётган ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.




Келаётган жума куни кўпчилик мамлакатларда, айниқса, ғарб давлатларида каттаю кичик Авлиё Валентин кунини нишонлайди. Севшиганлар кунида йигит-қизлар, эр-хотинлар бир-бирларига бир-бирини севишларини эслатиб қўяди. Хатто мактабу боғчаларда ҳам кичкинтойлар қоғоздан юрак шаклини кесиб, Купидон камонидан отилган найзани чизиб, бир-бирларига беради.

Ғарбда нишонланадиган Авлиё Валентин, Ҳеллоуин каби байрамлар 90-чи йилларда Ўзбекистонда ҳам ёшлар орасида урф бўлди. Лекин кейинги бир-икки йилда расмийлар ўзбек ёшларига бу байрамларни нишонлашни тақиқлаб қўйди.



Валентин кунида Тошкент ва бошқа шаҳарларда таниқли қўшиқчилар ташкил қилиб келган “Севишганлар куни” номли концертлар тўхтатиб қўйилди. Олий ва ўрта таълим муассасаларида талабаю ўқувчилар Валинтин кунини нишонлашнинг оқибатларидан огоҳлантирилмоқда. Ўтган йили “Севшиганлар куни” номли концерт ўрнига 14 февраль куни Бобурхонлик кечалари (мумтоз шоирнинг туғилган книга тўғри келгани боис) уюштирилиб, талабаларга бу кечаларда қатнашиш мажбурий қилиб қўйилди.

Тошкентдан келган хабарларга кўра, бу йил 14 февраль куни Тошкентда уюштирилиши кутилаётган таниқли қўшиқчи Севара Назархоннинг концерти ҳам шоир Бобур таваллудининг 531 йиллигига бағишланадиган бўлди.

Бундан ташқари, расмий телевидение ва матбуотда Севшиганлар кунига қарши махсус кўрсатувлар тайёрланаётгани, кафе ва ресторанларга шаҳар ва туман маъмуриятлари Валентин кунини нишонламаслик тўғрисида тавсиялар бераётгани айтилмоқда.

Валентин кунини нишонлашга Эрон ёки Саудия Арабистонида ҳам ҳукумат томонидан монелик қилинади, ёшлар эса барибир қандайдир шаклда бир-бирларига севги изҳор қилаверади.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида Ўзбекистондан ташқарида Севшиганлар куни ва шунга ўхшаш байрамлар қандай нишонланади?

OzodNavigator дастурининг чоршанба, 12 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда Валентин кунига муносабат қандай? Уни қандай нишонлашади?

Давлат Севишганлар куни ёки бошқа байрамни нишонлаш масаласига аралашадими? Сиз яшайдиган мамлакатда бирорта байрам тақиқланганми?

Сиз Валентин кунида севгилингизга, аёлнингиз ёки хўжайинингизга своға олиб берганмисиз?

Умуман, жаҳон кезиб, бу каби байрам ва урф-одатларга нисбатан муносабатингиз ўзгаргадими?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 12 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube саҳифаларида жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG