Линклар

Ўзбекистондаги банклар “Мигом” тизими орқали Россиядан пул жўнатиш тўхтатилганини билдирди.

Ўзбекистон Марказий банкининг ўз исмини айтмасликни сўраган расмийси Озодликка “Мигом” фаолияти тўхтаб қолишига тизимнинг соҳиби бўлган “Евростат” банкига берилган лицензия олиб қўйилгани сабаб бўлганини айтди.

Ўтган йил охиридан бери “Мигом” орқали нафақат Ўзбекистонга балки, Украина, Тожикистон ва бошқа Республикаларга пул ўтказишда узилишлар кузатилган.

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон “Мигом” тизимининг Украина ва Беларусдан кейин учинчи энг йирик мижози ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG