Линклар

Ҳиндистоннинг Олимпиада ўйинларида қатнашишига рухсат берилди


Халқаро олимпия қўмитаси Ҳиндистоннинг Олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат берди.

2012 йилда Ҳиндистон Олимпия қўмитаси расмийлари коррупцияга алоқадаорликда гумонлангани боис Ҳиндистон халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатилган эди.

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилаётган ХХII Қишки Олимпиада ўйинларида Ҳиндистондан уч нафар спортчи қатнашмоқда.

Ҳиндистонга санкциялар жорий қилингани боис улар Сочи мусобақаларида Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида қатнашаётган эди.

Энди ҳиндистонлик спортчилар мамлакат миллий байроғи остида беллашувларни давом эттиради.

Сочи Олимпиадасида Ўзбекистондан уч спортчи иштирок этмоқда.

13-14 февраль кунлари Ўзбекистон Миллий Олимпия жамоаси таркибига кирган Михаил Ге фигурали учиш, Ксения Григорьева ва Артём Воронов слалом беллашувларида қатнашади.
XS
SM
MD
LG