Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:49

Жазоир: Ҳарбий самолёт ҳалокатида қарийб 100 одам нобуд бўлди


“Hercules C-130” русумидаги самолёт.
“Hercules C-130” русумидаги самолёт.
Жазоир шарқида ҳарбий самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида қарийб юз одам нобуд бўлди.

Жазоир радиоси сешанба кунги воқеада 98 киши ўлганини хабар қилди.

Хусусий Ennahar телеканали эса 103 одам ўлганини билдирди.

Юздан ортиқ ҳарбий ва уларнинг оила аъзоларини мамлакат жанубидаги шаҳардан олиб кетаётган “Hercules C-130” русумидаги самолёт Жазоир пойтахтидан 500 километр жанубда жойлашган Ум-эль-Буахи вилоятидаги тоғли минтақада ерга қулаган.

Ҳалокат сабаби ва йўловчилардан бирортаси тирик қолгани ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG