Линклар

Париждаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти собиқ совет мамлакатларидаги матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият йилдан йилга ёмонлашиб бораётганини билдирди.

Ташкилот чоршанба куни жаҳон мамлакатларидаги матбуот эркинлигини баҳоловчи навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

180 мамлакатдаги вазиятга баҳо берилган ҳисоботда Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан икки поғона пастлаб, 166-ўринни эгаллади. 2012 йилда эса Ўзбекистон жаоҳон матбуот эркинлиги индексида 157-ўринни эгаллаган эди.

Ҳисоботда айтилишича, 148-поғонани эгаллаган Россия сони ортиб бораётган матбуот эркинлигини чекловчи қонунлари билан минтақадаги режимларга ўрнак бўлмоқда.

Плюрализмни ўз гирдобига тортаётган репрессив тамойиллар ўсиб бораётгани айтилган Озарбайжон 160 ва Қозоғистон 161-ўринга қўйилган.

Собиқ совет блокининг энг юқори ўринларни эгаллаган давлатлари Молдова (56), Арманистон (78), Грузия (84) ва Қирғизистон (97) бўлди. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, ушбу мамлакатларда плюрализм ва матбуот эркинлиги нисбатан юқоридир.

Эркин матбуот кушандаси ҳисобланган Туркманистон бу йилги рўйхатнинг 178-поғонасидан жой олди.
XS
SM
MD
LG