Линклар

ЕИ кенгайиш масалалари бўйича олий комиссари Украина мухолифати билан учрашди


Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича олий комиссари Штефан Фюле Украина мухолифати етакчилари билан учрашди.

Украинадаги сиёсий бўхронга барҳам беришни мақсад этган Фюле сешанба куни эрталаб Украинага ташриф буюрди.

Украинада сўнгги икки ой давомида ЕИ билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад этган ва бунинг ўрнига Россия билан алоқаларни яхшилаётган президент Виктор Януковичга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Душанба куни ЕИ вазирлари агар Янукович ҳукумати намойишчиларга қарши куч қўллашни давом этса, Украинага нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқишди.

Муҳокама давомида вазирлар тарафидан келажакда Украинага янада яқинроқ ҳамкорликни таклиф этиш ғоясини илгари сурилди.

Украина мухолифати лидери Виталий Кличко президент Виктор Януковичнинг дебат ўтказиш таклифига рози бўлмади.

Мухолифат президент сайловларини муддатидан аввал ўтказилишига чақирмоқда. Украинанинг навбатдаги президент сайловлари 2015 йилга белгиланган.
XS
SM
MD
LG