Линклар

Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов Хорватиянинг “Хайдук Сплит” жамоасига ўтди.

Бу ҳақда хорватиялик клуб расмий веб-сайти орқали хабар қилди. Манбада футболчи ва жамао ўртасида тузилган шартнома тафсилотлари очиқланмаган.

Расмий хабарда айтилишича, Абдуҳолиқов “Ҳайдук Сплит” жамоасининг Туркияда ўтган ўқув-машғулот йиғини пайтида ўзини яхши кўрсата олган.

Жамоанинг “Динамо” (Тбилиси) клубига қарши ўтгазган назорат ўйинида ўзбекистонлик футболчи битта голга ассистентлик қилгани айтилмоқда.

23 ёшли Темурхўжа Абдуҳолиқов виза масаласини ҳал қилганидан сўнг янги жамоаси сафига келиб қўшилади, дейилади “Ҳайдук Сплит” клуби расмий сайтида.

“Ҳайдук Сплит” футбол клуби 1911 йилда ташкил топган бўлиб, Хорватиянинг энг илғор футбол жамоаларидан бири ҳисобланади. Клуб олти карра Хорватия чемпиони ва 5 карра мамлакат кубоги ва суперкубоги соҳиби бўлган. 2012/2013 йилги мамлакат чемпионатини клуб 4-ўринда якунлаган.
XS
SM
MD
LG