Линклар

Сочида ўтаётган Қишки Олимпиаданинг тўртинчи куни якунларига кўра, Норвегия жамоаси 11 медал билан медаллар рейтингида етакчилик қилмоқда.

Иккинчи поғонани 9 медал билан Канада, учунчи поғонани эса 8 медал билан Ҳолландия жамоалари эгаллаб турибди. Россия ва АҚШ жамоаларида ҳозирча еттитадан медал бор.

Сешанба куни чанғи пойгасининг эркин усулдаги спринт бўйича эркаклар беллашувида Ола Виген Ҳаттестад ва аёллар беллашувида Майкен Касперсен Фаллалар Норвегия жамоасига биттадан олтин медал олиб келишди.

Эркаклар беллашувида иккинчи ўринни швециялик Теодор Петерсон, учинчи ўринни эса унинг юртдоши Эмил Йонссон эгаллади.

Спринт чанғи пойгасининг аёллар беллашувида кумуш медал норвегиялик Инвилд Флустадга, бронза медал эса словениялик Весна Фабянга насиб этди.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Сочи-2014 даги чиқишлари 13-14 февраль кунлари бошланади. 13 февраль куни чанғичи Артём Воронов ва фигурист Михаил Ге, 14 февралда чанғичи Ксения Григорьева беллашувни бошлайди.
XS
SM
MD
LG