Линклар

Сербия ҳарбий трибунали тўққиз нафар сербияликни Косово уриши даврида 120дан ортиқ ноҳарбий этник албанларни ўлдирганликда айбдор деб топди.

Судланувчилар икки йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

“Шоқоллар” деб номланган ҳарбийлашган гуруҳга аъзо бўлган cудланувчилар қатор қотилликларда, жумладан, 1999 йили Косовонинг Чушка қишлоғида уюштирилган қирғинда айбдор деб топилди.

Чушка қирғинида аёллар ва болалардан ажратиб олинган 41 нафар эркак қулфланган бино ичида тириклайин ёқиб юборилган.

Икки нафар судланувчи оқлангани айтилмоқда. Барча судланувчилар ўзларига нисбатан илгари сурилган айбловларни тан олмаган.
XS
SM
MD
LG