Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:30

АҚШ Конгресси Ўзбекистонга қурол-яроғ етказишга рухсат берди


АҚШ Конгресси Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасида ёмон кўрсаткичларига қарамай, ушбу мамлакатга қурол-яроғ етказишга рухсат берди.

Эслатамиз, Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашганига жавобан 2004 йилда бу мамлакатга қурол-аслаҳа етакзишни чеклаб қўйган эди.

2005 йилдаги Андижон ҳодисалари ортидан АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари яна ҳам ёмонлашди.

2011 йилда эса АҚШ Сенати Ўзбекистонга ҳарбий ёрдамни тақиқловчи инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилди.

Eurasianet.org нашри хабарига кўра, АҚШ Ўзбекистонга етакзадиган ҳарбий анжомлар орасида тунда кўриш мосламалари, GPS аппаратлари, индивидуал мудофаа воситалари бор.

Ўзбекистон расмийлари НАТО қўшинлари жорий йилда Афғонистонни тарк этиши ортидан минтақада хавфсизлик вазияти ёмонлашиши борасида хавотир билдиришган.
XS
SM
MD
LG