Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:48

Toyota дунё бозоридан 2 миллионга яқин Prius машинасини қайтариб олмоқда


Япониянинг Toyota ширкати дунё бозоридан 2009 йилдан то ҳозиргача ишлаб чиқарилган салкам икки миллионта Prius русумдаги енгил машинасини қайтариб олмоқда.

Хабарларга кўра, Япония ширкати АҚШ ва Канада бозоридан 713 мингта, Европа бозоридан 130 мингта, Япониядан 997 мингта ва Осиё ҳамда Яқин Шарқ минтақасидан юз мингдан ортиқ машинасини қайтариб олади.

“Prius” русумдаги гибрид машиналарининг бозордан қайтариб олинишига тормоз ҳамда тезлик педали билан боғлиқ муаммо сабаб бўлди.

Toyota ширкати Sienna русумдаги машина эгаларини имкон қадар тез фурсатда ширкатнинг ушбу давлатлардаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига мурожаат қилишни тавсия қилган.

Бундан аввал техник нуқсонликлар туфайли Япония ширкати АҚШ, Европа ва Хитой бозоридан 14 миллионга яқин енгил машинани қайтариб олган эди.
XS
SM
MD
LG