Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:55

Хитой ғарбида 6.8 балл куч билан ер қимирлади


Хитой расмийларига кўра, зилзила эпимаркази Шинжон Уйғур Автоном районининг Юйтянь окургида, 12 километри чуқурликда қайд этилган.

Талафот ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Табиий офат рўй берган жойда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Ўтган йил ёзида Хитойнинг Гансу провинциясида кучли зилзила содир бўлган. Зилзила оқибатида камида 75 одам ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG