Линклар

Хитой Божхона бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йили Ўзбекистон Хитойга 1663 тонна уран экспорт қилган. Бу 2012 йилдагига қараганда икки баравар кўпдир.

Хитой ўтган йили асосан беш давлатдан 2.371 миллиард АҚШ долларга жаъми 18968 тонна уран сотиб олган.

Хитойга уран экспорти ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради.

Уран захираси бўйича эса, Ўзбекистон дунёда 12-ўринни эгаллаши ва 111 минг тонна уранга эга эканлиги айтилади.

Ўзбекистон экспорт қиладиган ураннинг ҳаммаси Навоий тоғ-металлургия комбинати маҳсулотидир.
XS
SM
MD
LG