Линклар

Қозоқ тангаси қурби пасайишидан ўзбек савдогари ва меҳнат муҳожири зарар кўради


11 февраль куни Қозоғистон Миллий банки мамлакат миллий валютаси – тангани 19 фоизга девальвация қилди. Танганинг АҚШ долларига нисбатан курси пасайгани, табиийки, Ўзбекистон бозорида ҳам танга қадрининг пасайишига сабаб бўлди. Мутахассислар, танга курсининг пасайганидан Қозоғистондан долларга Ўзбекистонга импорт қилинаётган маҳсулотлар арзонлашажагини, бироқ экспорт қилинаётган маҳсулотлар қимматлашажагини айтмоқда.


11 февраль куни Қозоғистон Миллий банки мамлакат миллий валютаси – тангани 19 фоизга девальвация қилди. Танганинг АҚШ долларига нисбатан курси пасайгани, табиийки, Ўзбекистон бозорида ҳам танга қадрининг пасайишига сабаб бўлди. Мутахассислар, танга курсининг пасайганидан Қозоғистондан долларга Ўзбекистонга импорт қилинаётган маҳсулотлар арзонлашажагини, бироқ экспорт қилинаётган маҳсулотлар қимматлашажагини айтмоқда.

Тошкентнинг Чорсу бозорида валюта олди-соттиси билан шуғулланувчи Босит Озодлик билан суҳбатда 12 февраль куни қозоқ тангасининг ўзбек сўмига нисбатан курси душанба кунига нисбатан арзонроқ бўлгани айтди.

- Қозоғистонда доллар курси ошиб кетди. Шунинг учун бу ерда танганинг нархи тушиб кетди. Ҳозир 13 дан оляпмиз. 1000 тангага 13 минг сўм беряпмиз. Тангани ҳар замонда олиб келишади. Уч кун олдин курс 17 – 18 эди
, дейди Чорсудаги сарроф.

Озодликнинг Тошкентдаги манбасига кўра, чоршанба куни пойтахтнинг бошқа бозорларида саррофлар тангани уч кун олдингидек 20 сўмдан эмас, 15 сўмдан сотиб олмоқда.

Ҳозирги кунда бир қозоқ тангасининг курси салкам 14 сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар фикрича, танга курсининг пасайгани Ўзбекистон бозорларидаги маиший товарлар нархларига жиддий таъсир қилмайди.

- Қозоғистон билан кўп ҳам олди-берди бўлмаяпти ҳозир. Таможнядан ўтиш қийин. Шунинг учун баъзилар қўлида кўтарганича олиб ўтади. Катта миқдорда мол олиб ўтиш йўқ ҳозир, дейди тошкентлик тадбиркор Баҳодир.

Ўзбекистон Қозоғистондан асосан, ун, ёғ каби маҳсулотлар сотиб олади.

Айни пайтда, Ўзбекистон Қозоғистонга мева-сабзавот етказиб берадиган етакчи давлатлардан биридир.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бўрибой Жексембиннинг ўтган йил охирида журналистларга билдиришича, 2013 йилнинг тўққиз ойи давомида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 2,5 миллиард АҚШ долларига етган. Бу 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга кўп.

Танга қадри пасайгани импорт учун яхши, экспорт учун ёмон

Ўзбекистонлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровнинг фикрича, қозоқ тангасининг девальвация қилингани Ўзбекистон учун яхши, боиси Қозоғистондан долларга маҳсулот импорт қилиш арзон тушади.

- Қозоғистонда долларнинг нархи ошди. Ўзбекистонликлар Қозоғистондан маҳсулот олаётганида нархларни асосан долларда белгилайди. Масалан, олдин Қозоғистонга бир доллар билан борганимда бир килограмм ун олишга қурбим етган бўлса, ҳозир бир долларга бир килограмм ундан ташқари яна 20 фоизлик маҳсулот олишга қурбим етадиган бўлди, дейди ўзбекистонлик иқтисодчи.

Ғолиббек Холназаров танга қадрсизлангани ҳисобига Қозоғистондан маҳсулотлар импорт қилиш арзонроққа тушишига қарамай, Ўзбекистон ички бозорида ун,ёғ каби маҳсулотлар нархига таъсир этмайди, деди.

Айни пайтда, Остона шаҳридаги Евроосиё университети доценти, асли ўзбекистонлик иқтисодчи олим Сапарбой Жубаевнинг фикрича, Қозоғистон тангасининг девальвация қилингани Қозоғистонга маҳсулотлар олиб келиб сотаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар учун фойдали эмас.

- Биз Остонада бир килограмм помидорни, масалан, 600 танга, яъни 4 доллардан сотиб олар эдик. Ўзимизда, иссиқхонада етиштирилган помидорлар 500-550 танга эди. 100 тангага қимматроқ бўлса ҳам Тошкентнинг помидорини сотиб олардик. Лекин бундан буён шу 4 долларлик помидор 750 танга бўлиб қолади. Шу сабаб, четдан келадиган, Тошкентдан келадиган помидорга талаб озаяди, дейди Сапарбой Жубаев.

Танга курси пасайгани ўзбекистонлик муҳожирларга зарар

Наманганлик Жавдат бир неча йилдан бери Олмаота шаҳрида новвойчилик қилади. Жавдат Озодлик билан суҳбатда танга курсининг АҚШ долларига нисбатан пасайгани Қозоғистондаги мухожирлар учун зарарли эканини, боиси улар оиласига жўнатаётган пулнинг озайишига сабаб бўлишини айтди.

- Ойига ўртача 400 доллар жўнатар эдик. 100 доллар 15 минг танга, бўларди. Ойига 400 доллар 60 минг танга бўларди. Энди ҳозир 60 минг танга 300 доллардан сал кўпроқ бўляпти, дейди ўзбекистонлик новвой.

Жавдат ўзи ва тангада маош олаётган ҳамкасблари иш берувчидан маошни бироз оширишни илтимос қилмоқчи эканликларини айтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG