Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ҳуқуқшунос, ҳозирда Нью-Йоркдаги Коламбия Университети Ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олаётган Суҳроб Исмоилов ўзининг бугунги OzodNazarида кутилмаган таклифни ўртага ташлади. “Ўзбекистонда ҳукм сураётган энергия тақчиллиги қурбонлари давлатдан товон пули ундирмоқчи бўлса, менга мурожаат қилсин”, деди Суҳроб Исмоилов.

Мана сўнгги кунларнинггина машъум статистикаси:

12 февраль. Жиззах. Бу вилоятда ис газидан 2 гўдакнинг 25 январь куни ўлгани маълум бўлди.

10 февраль, Навоий. Газ портлаб 6 киши нобуд бўлди, 7 киши жароҳатланди.

9 февраль, Андижон. Бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан ўлди...

Суҳроб Исмоилов мана шу ва бошқа оилаларга юридик ёрдам бермоқчи.

Юридик ёрдамни у Қашқадарё вилояти, Жиноят ишлар бўйича Яккабоғ туман суди шу туманлик инсон ҳуқуқлари фаоли Жамолиддин Ортиқов ва унинг укасини туман прокурори устидан арз қилгани учун жаримага тортган бир шароитда бермоқчи.

Гап нимадан бошланганию Суҳроб Исмоиловнинг таклифи нимадан иборатлигини мана бу ерда тингланг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG