Линклар

Жорий йилнинг январ ойида GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси Россияда 3718 дона автомобил сотди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга камдир.

Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси берган маълумотларга кўра, Россияда GM Uzbekistan тарафидан сотилган автомобилларнинг 57 фоизини Gentra автромобили ташкил этади.

АҚШ-Ўзбекистон ширкатининг Россия бозоридаги улуши январ ойида ўтган йилнинг шу давридаги 3,5 фоиздан 2,5 фоизгача тушиб кетган.

Январ ойи якунларига кўра, Россияда сотилган автомобиллар сони бўйича GM Uzbekistan 13-ўринни эгаллаб турибди. Gentra эса Россияда энг кўп сотилаётган автомобиллар орасида 22-ўринни эгаллаган.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида тайëрланаëтган енгил автомобиллар асосан Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
XS
SM
MD
LG