Линклар

Оқ Уй афғон ҳукуматини 2014 йилдан сўнг Америка аскарларининг Афғонистон ҳудудида қолишига замин яратувчи хавфсизлик битимини тезроқ имзолашга ундамоқда.

АҚШ жорий йилнинг оҳирида ҳорижий аскарлар Афғонистонни тарк этганидан сўнг 10 минг чоғлик аскарини мамлакат ҳудудида қолдириш ниятида. Бироқ хавфсизлик битими афғон ҳукумати тарафидан тез орада имзоланмаса, бу режа амалга ошмай қолиши мумкин.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай шу кунгача битимни имзолашни пайсалга солиб келмоқда.

Чоршанба куни Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней Вашингтон хавфсизлик битими бўйича сўзлашувлар олиб бормаслиги билдирди.

АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Жейм Клаппер сешанба куни Сенатнинг Ҳарбий хизматлар қўмитасида қилган чиқишида Ҳамид Карзай хавфсизлик битимини имзоламаслигини ва АҚШ яхшиси апрел ойида ўтадиган сайловларда Афғонистон янги президентининг сайланишини кутиб туриши кераклигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG