Линклар

Украина: Намойишларни куч билан бостиришда айбланган расмийларга амнистия қўлланилди


Украина прокуратураси Киев милициясини намойишчиларга нисбатан куч қўллашга ундаб, мансабини суиистеъмол қилганликда айбланган икки нафар юқори лавозимли расмийларга нисбатан жиноий ишни тўхтатди.

Киев шаҳри прокурорларига кўра, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ўринбосари Володимир Сивкович ва Киев шаҳри ҳокими Олександр Поповга қарши илгари сурилган айбловлар президент Виктор Янукович тарафидан қабул қилинган амнистия қонунига биноан бекор қилинган.

Амалдорлар ўтган йилнинг 30 ноябрида Киевдаги намойишлар милиция тарафидан куч билан бостирилганидан сўнг вақтинча лавозимларидан четлатилган эди.

Шунингдек, амнистия қонунида намойишчилар эгаллаб олган ҳукумат бинолари бўшатса, уларнинг ҳибсдаги шериклари жиноий жавобгарликка тортилмаслиги айтилади.

Украина мухолифати ҳукуматнинг бундай қарорини “сурбетлик” деб атаб, ҳибсга олинган барча намойишчиларни озод этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG