Линклар

logo-print
Чоршаба куни Афғонистон шарқида икки нафар НАТО аскари миллий армия либосида бўлган шахслар тарафидан отиб кетилди. Бу ҳақда мамлакатдаги Халқаро коалиция ҳарбий кучлари қўмондонлиги (ISAF) билдирди.

Ҳалок бўлган ҳорижий аскарларнинг қайси мамлакатдан экани очиқланмади, бироқ АҚШ мудофаасининг исмини ошкор этамаган ходимига кўра, отиб кетилган аскарлар Америка фуқаролари бўлган.

Айни дамда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилаётгани ва тез кунларда батафсил маълумот берилиши айтилмоқда.

Исмини ошкор этмаган Афғонистон мудофаа вазирлиги ходимига кўра, воқеа Кобул шимолидаги Каписа вилоятида рўй берган.

Ҳозирча ҳеч қайси тараф 2014 йилдаги илк "ички ҳужум" учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG