Линклар

Сочида ўтаётган Қишки Олимпиаданинг бешинчи кунида Германия жамоаси олтин медаллар сони бўйича пешқадамга айланди. Айни дамда Германия ҳисобида олтита олтин медал бор.

Медаллар умумий сони бўйича эса Норвегия 12 медал – 4 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза билан биринчиликни сақлаб қолмоқда.

Бугун, 13 феврал куни ўзбекистонлик фигурист Миша Ге қисқа дастур бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирокини бошлайди. Мусобақа Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Олимпиада ўйинларининг олтинчи кунида 6 комплект медал ўйналади. Бугунги 20 километрлик биатлон беллашувларида норвегиялик Оле Эйнар Бёрндален ўзининг Қишки Олимпиада ўйинларидаги 13-медалини қўлга киритиши мумкин.
XS
SM
MD
LG