Линклар

Россияда Ибн Сино ҳақида немислар олган фильм намойиши бошланди


Ибн Сино ролини ижро этган Бен Кингсли “Ганди”, “Шиндлер рўйхати”, “Оливер Твист” фильмлари билан таниш.

Ибн Сино ролини ижро этган Бен Кингсли “Ганди”, “Шиндлер рўйхати”, “Оливер Твист” фильмлари билан таниш.

МДҲнинг баъзи давлатларида Абу Али Ибн Сино ҳақидаги янги фильм экранларга чиқди. Немис киночилари суртга олган “Табиб” номли бадиий фильмда ўрта асрларда яшаб ўтган буюк аллома ва давлат арбоби ролини Ҳолливуднинг машҳур актёри Бен Кингсли ижро этган.

Фильм воқеалари Ибн Сино яшаб ўтган 11 аср Англиясида бошланади. Инглиз актёри Том Пейн ижро этган фильм бош қаҳрамони Роб Коулнинг онаси номаълум хасталикдан вафот этади. Одамларда оғир хасталикни сеза оладиган ноёб қобилиятга эга Роб табобатни ўрганмоқчи, лекин ўрта аср Европаси Ҳиппократ каби табиблар қолдириб кетган билимлар унутилаёзган даврни бошдан кечираётган бўлади.

Табобат сирларини ўрганиш иштиёқида етим бола карвонларга эргашиб, Хоразм ва Исфахонгача боради. У ерда ҳар қандай касалликни даволай оладиган буюк аллома ҳақида хабар топиб, Ибн Снога шогирд тушади. Бунда Роб ўзининг насроний эканини яшириб, яҳудий сифатида Ибн Синога шогирд тушишига тўғри келади.

Фильмда Ибн Синонинг майитлар ёрдамида одам танасини ўрганиши, илк жарроҳлик амалиётини ўтказиши, каби воқеалар акс этган. Шунингдек, алломанинг Исфахондан қувилиши, унга ҳамроҳлик қилган шогирдлари орасида бош қаҳармон Роб Коул ҳам бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Ибн Сино ролини ижро этган Бен Кингсли “Ганди”, “Шиндлер рўйхати”, “Оливер Твист” фильмларида бош ролларни ижро этгани билан таниш.

Ўтган ҳафта Россияда катта экранларга чиққан “Табиб” фильми давлатида катта қизиқиш билан қабул қилинди.

“Табиб” фильмининг Европадаги премьераси ўтган йилнинг 25 декабрида бўлиб ўтган эди.

“Ўзбеккино” давлат ширкати вакилларининг Озодликка айтишича, “Табиб” фильми Ўзбекистон кинотеатрлари қачон кўрсатилиши ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG