Линклар

logo-print

ХОҚ Москвадан эколог фаол қамалгани учун изоҳ сўради


Халқаро Олимпия қўмитаси Россия ҳукуматидан Сочида атроф муҳитни ҳимоя қилиш билан шуғулланган фаолнинг уч йилга қамалиши борасида изоҳ талаб қилмоқда.

Халқаро Олимпия қўмитаси матбуот вакили Марк Адамс пайшанба куни қилган чиқишида Сочи олимпиадаси ташкилотчилари келаси икки кун давомида Россия расмийларидан изоҳ кутишини билдирди.

Сочида Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида атроф муҳитга зарар етказилганини танқид қилган Евгений Витишко 2012 йилда қурилиш ишлари тақиқланган ўрмон атрофига қурилган деворга гарафити чизгани учун қамоққа ҳукм қилинган эди.

Ўтган йили амниястия қилинган Витишко декабр ойида Туапсе шаҳар суди томонидан амнистия шартларини бузганлик айблови билан яна қамоққа ташланган эди.

Чоршанба куни бу ишни қайта кўриб чиққан аппеляция суди аввалги суд ҳукмини кучда қолдирди.

Human Rights Watch ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитасини Витишкони озодликка чиқариш борасида Россия расмийларига босим ўтказишга чақирди. Amnesty International ташкилоти фаолни “виждон тутқуни”, дея эътироф этган.
XS
SM
MD
LG