Линклар

Россиянинг "Аэрофлот" ҳаво ширкат Тошкентдан Сочига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатди. Фарғона.ру агентлигининг Подробно.Uz нашрига таяниб хабар қилишича, 13 феврал куни Тошкент вақти билан 3.30да Сочига учиши керак бўлган самолёт кутилмаганда қолдирилган.

Ҳафтасига икки марта амалга оширилган Сочи-Тошкент-Сочи парвозлари 17 мартга қадар тўхтатилгани сабаблари Аэрофлот томонидан изоҳлангани йўқ.

Фарғона.ру агентлигига кўра пайшанба куни амалга оширилиши керак бўлган рейсга билетлар сотилган бўлган ва йўловчиларнинг кўпчилиги Сочида ўтаётган олимпиадага, Россия хоккей жамоасининг ўйинини кўриш учун чипталарни ҳам олиб қўйган бўлган.

Аэрофлот ширкати йўловчиларнинг авиабилетлари пулларни қайтариб бериши, лекин бошқа масалаларда ёрдам кўрсата олмаслигини билдирган.

XXII Қишки Олимпия ўйинлари Сочида 7-23 феврал кунлари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистондан уч нафар спортчи қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG