Линклар

logo-print

Путин ал-Сисийнинг президентлик амбициясини билдириб қўйди


Владимир Путин Миср раҳбарияти билан Москвада пайшанба куни учрашди.

Владимир Путин Миср раҳбарияти билан Москвада пайшанба куни учрашди.

Россия Президенти Владимир Путин Миср Мудофаа вазири Абдул Фаттоҳ ал-Сисийнинг президентликка ўз номзодини қўйиш “қарори”ни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сисийнинг ўз номзодини илгари суриши кутилаётган эди, лекин у ҳозирча бу ҳақда баёнот бергани йўқ. Пайшанба куни Москвада Сисий билан учрашган Путин унга “Россия халқи номидан” омад тилади.

Сисий ўтган йилнинг июль ойида Мисрнинг демократик йўл билан сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилиши ортида турган асосий шахсидир. Исломчи собиқ президент ҳозирда қамоқда қолмоқда.

Мисрда келаси йили янгитдан президент сайловининг ўтказилиши кутилмоқда.

Сисийнинг Москвага ташрифи давомида Мисрга Россия қуролларини сотиш ҳамда 2 миллиардга тенг келишувларнинг имзоланиши кутилаётгани айтилмоқда.

Мисрга қурол-аслаҳа етказиб берадиган асосий давлат Қўшма Штатлар Мурсий ҳокимиятдан четлатилиши ортида ҳарбий ёрдамни қисман тўхтатган.
XS
SM
MD
LG