Линклар

Сочида фристайл учиш бўйича медалларни америкаликлар олди


Америкалик чанғичилар Жосс Кристенсен, Гас Кенворси ва Ник Гоппер.

Америкалик чанғичилар Жосс Кристенсен, Гас Кенворси ва Ник Гоппер.

Сочи Қишки Олимпия ўйинларида пайшанба куни фристайл учиш бўйича эркаклар орасидаги мусобақада шоҳсупанинг учала поғонаси америкалик чанғичиларга тегди.

Қишки олимпиада дастурида илк бор ўйналаётган фристайл учишда илк олтин медални америкалик чанғичи Жосс Кристенсен қўлга киритди.

Роза Хутор чанғи комплексида бўлиб ўтган беллашувда Гас Кенворси кумуш, ўсипирин спортчи Ник Гоппер бронза медали соҳиби бўлишди.

Айни пайтда, аёллар ўртасидаги 10 километрлик кросс-кантри чанғи пойгасида олтин медаль польшалик Юстина Ковальчикка тегди. Ковальчик 10 километрлик масофани 28 дақиқаю 17 секндда босиб ўтди.

Бу мусобқада кумуш швециялик Шарлотта Калла, бронза эса норвегиялик Тереза Йоҳаугларга насиб қилди.
XS
SM
MD
LG