Линклар

Сочида ўтаётган Қишки Олимпиада ўйинларида музда нафис учиш бўйича қатнашаётган ўзбекистонлик спортчи Миша Ге беллашувларнинг якуний босқичига йўлланма олди.

13 февраль куни ўтган саралаш босқичда 22 ёшли Ге қисқа дастур мусобақасида муваффақиятли иштирок этган 24 спортчи орасида 18-ўринни эгаллади.

Бугун ўтиши режаланган якуний босқич эркин дастур бўйича ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Такидлаш жоиз, Миша Генинг асосий рақибларидан бири бўлган россиялик таниқли фигурист Евгений Плюшенко белидаги жароҳати туфайли мусобақани тарк этди.

Олимпиада ўйинлари чемпиони, икки карра кумуш медали соҳиби Плюшенко якшанба куни музда нафиш учиш бўйича жамоавий беллашувларда олтин медални қўлга киритган эди.

Сочи Олимпиадасининг олтинчи куни натижаларига кўра, Германия жамоаси ҳамон олтин медаллар бўйича пешқадамлик қилмоқда. Айни дамда Германия ҳисобида еттита олтин медал бор. Россия иккита олтин медал билан еттинчи ўрин эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG